рус | uzb Бош саҳифа E-mail Обуна

ФАЙЗУ БАРАКА ва Фаровонлик асоси

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли иқтисодиётимизнинг бошқа тармоқлари қатори қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам жадал ривожланмоқда. Буни ўтган йил сарҳисоби яққол кўрсатиб турибди.

Дарҳақиқат, 2009 йил об-ҳавонинг ноқулай келганига қарамай, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда 5,7 фоиз ўсишга эришилгани  қувонарлидир. Айтиш жоизки, бу Президентимиз раҳнамолигида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, уларга истеъмол молларини кафолатли равишда етказиб бериш мақсадида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир.

... “Эски жўва” бозорида яқинда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим-у, ўшандан буён ич-ичимдан қувониб, аниқроғи, ғурурланиб юрибман. Гап шундаки, нон сотиладиган раста ёнида турган чет эллик аёл аввалига нонларни обдан тасвирга туширди, кейин бирма-бир кўздан кечира бошлади: ширмой, патир, лочира, обинон... Сотувчи қиз узатган нонни қўлига тутгач, ҳаяжонини яшира олмай, ўз тилида баланд овозда гапириб юборди:

— Қаранг, иссиқ экан? Ҳидини айтмайсизми!

Меҳмоннинг юртимизга илк бор келганини англаб, негадир, шу топда бозорларимиздаги тўкинлик, арзончилик билан мақтангим келиб қолди ва агар хоҳласа, унга бозорда ҳамроҳлик қилишимни айтдим.

— Экскурсавод қидираётган эдим, яхши бўлди, — деди у чеҳраси ёришиб.

Суҳбат асносида бу хоним грециялик Аспасиа Анапулос эканлигини билиб олдим. Мамлакатимизга иш юзасидан келган меҳмоннинг 3-4 соат бўш вақти бор экан. Уни мазмунли ўтказиш мақсадида бозорга отланибди. Хорижликка мева-чева, полиз-сабзавот маҳсулотлари, айниқса, қовун ғоятда манзур бўлибди.

— Бизда ҳам бундай неъматлар кўп, — деди у кўзлари ҳайратдан чақнаб. — Аммо булар тиниқ ранги, ширин мазаси, хушбўй ҳиди билан бутунлай фарқ қилар экан. Бундай сервитамин маҳсулотларга тўйган киши жисмонан бақувват, ақлан ўткир бўлиши, шубҳасиз.

Очиғи, бозорларимиз расталари саҳарданоқ иссиқ нонлар, сархил мева-чева, бандидан эндигина узилган полиз-сабзавот маҳсулотлари билан тўлиб-тошиб туришига кўникканмиз. Йилнинг қайси фаслида бўлмасин, излаган нарсамизни ҳеч қийинчиликсиз топамиз. Энг муҳими, уларнинг нархидан асло оғринмайсиз, арзон. Лекин бу тўкинлик замирида не-не машаққатлар ётганини кўп ҳам мушоҳада қилавермаймиз.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг кўлами айтарли даражада пасаймаётган бугунги мураккаб шароитда дунёнинг кўпгина давлатларида озиқ-овқат танқислиги юзага қалқиб чиқаётгани айни ҳақиқат. Оқибатда кундалик рўзғор учун харид қилинадиган муҳим маҳсулотларнинг нархи тобора ошиб бормоқда. Ана шундай бир пайтда юртимизда барқарор иқтисодий ривожланиш сақлаб қолинаётгани, истеъмол моллари билан узлуксиз таъминланаётгани халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланаяпти.

Айниқса, Президентимиз 2008 йил 20 октябрда имзолаган “Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳа истиқболида қўшимча имкониятларни вужудга келтирди. Мазкур ҳужжатга асосан, 2009 йилда озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонлар 75,8 минг гектарга оширилди. Пировардида ғаллачилик тарихида илк бор 7,3 миллион  тоннадан ортиқ сара дон етиштирилди. Шу билан бирга, фермер хўжаликлари ерлари мақбуллаштирилиб, уларга қулай шарт-шароит яратиб берилгани боис ҳосилдорлик суғориладиган ерларда гектарига ўртача 50 центнердан ошиб кетди. ўалла мустақиллигимиз янада мустаҳкамланди.

Бундан ташқари, тармоқдаги кенг қамровли ислоҳотлар 2009 йилда жами 10 миллион 770,7 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, 5704,7 минг тонна сабзавот, 1523,5 минг тонна картошка, 1100 минг тонна полиз, 1542,9 минг тонна мева, 899,6 минг тонна узум, шунингдек, 1367,3 минг тонна (тирик вазнда) гўшт, 5760,7 минг тонна сут ва 2715,8 миллион дона тухум етиштириш имконини берди. Эътиборли жиҳати шундаки, етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг 1 миллион 205,1 минг тоннаси қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилган бўлса, 414 минг тоннаси экспорт қилинди, 385,4 минг тоннаси уруғлик учун ажратилиб, қолган қисми ички бозорга чиқарилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мутахассисларининг айтишича, маҳсулот етиштириш ҳажмининг бундай юқори ўсиш суръатларини фермерларнинг самарали меҳнат қилишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиб берилгани, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, манфаатдорлиги ошиб бораётгани билан изоҳлаш мумкин.

Чиндан ҳам, 2009 йилда фақат сабзавот ва картошка экинлари майдонлари 14 минг 560 гектарга кенгайтирилди, уруғлик, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари дала бошигача етказиб берилди. Тижорат банклари томонидан қайта ишлаш корхоналарига  белгиланган миқдорда кредит маблағларининг кечиктирилмасдан ажратилиши эса, ўз навбатида, фермерларга бўнак маблағларини вақтида беришни таъминлади.

Шу билан бирга, ҳар бир туманда уруғлик, кўчат сотишга ихтисослашган жами 629 та янги дўкон ишга туширилди, 1029 та иссиқхона қурилди. Жойларда маҳсулот етиштиришда муқобил имкониятлар ишга солингани туфайли эса дала уватларида ҳам (қарийб 32 минг гектарга тенг) қўшимча равишда полиз, сабзавот, картошка маҳсулотлари етиштиришга муваффақ бўлинди.

Бугун нафақат мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан, балки тайёр маҳсулотларимиз билан ҳам мақтана оламиз. Кейинги йилларда давлатимиз томонидан қайта ишлаш тизимига қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли заминимиз неъматларини ўзимизда қайта ишлаш ҳажми тобора кенгайиб бораётир.

Деҳқонлар етиштирган маҳсулотларининг маълум қисмини шартнома асосида қайта ишлаш корхоналарига сотган бўлса, яна бир қисмини 2009 — 2010 йиллар қиш-баҳор мавсумлари учун ғамлаб қўйдилар. Аниқроғи, 521,7 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  захираси яратилди. Бу аҳолини қиш ва баҳор ойларида ҳам арзон истеъмол моллари билан узлуксиз таъминлаш имконини бермоқда.    

Шу ўринда бир ҳолатга — тўй дастурхонига эътибор қаратишингизни хоҳлар эдик.  Юртимизда тўйларнинг кети узилмайди. Очиғи, тўй — халқимиз фаровонлигининг белгиси. Бундан бир қувонсак, улардаги тўкинлик, мўл-кўлчиликдан ўн бор қувонасан, киши. Аммо дастурхонларга озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-чева, нон ва бошқа мўътабар неъматларнинг ҳаддан зиёд кўп тортилиши оқибатида улар исроф бўлаётгани ачинарлидир. Наҳотки, дастурхонни эҳтиёжга яраша ноз-неъматлар билан безатишнинг иложи бўлмаса? Бор, албатта. Лекин тўй соҳиблари орасида йиллар давомида йиққан пулини фарзандларининг эртанги камолидан кўра, дас­турхонда очиқ жой қолдирмай “тўкиб ташлашга”, шу орқали ўзини “кўрсатиш”га ҳаракат қилаётганлар ҳам борлигига нима дейсиз?

Борингки, бунинг уддасидан ҳам чиқди, дейлик. Оқибат тўйга келганлар узоғи билан бир ҳафта унинг шоҳона дастурхони ҳақида сўзлар. Бу билан нимага эришилади? Унинг ҳосиласи фақат увол, исроф, бир сўз билан айтганда, йўқотиш, холос.

Беихтиёрўйга толасан, киши: маросим эгалари шу топда дунёнинг ҳар бурчагида қанчадан-қанчаодам бир бурда нонга зорлигини ҳис қилармикан? Ювиндига қўшилиб кетаётганноз-неъматлар, чиқиндига чиқариб юборилаётган сархил меваларни етиштириш учун қанчадан-қанчамаблағ сарф этилгани-ю, неча-неча кишиларнинг меҳнати сингганини-чи? Муболағабўлмаса, дабдабали тўйларга тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг бир қисмиёш оиланинг қарийб йиллик эҳтиёжини таъминлар экан. Демоқчимизки, қамровникенгроқ олиб, ён-атрофга теранроқ назар ташлайлик.

Аслида. бугунги фаровонлик ўз-ўзидан бўлгани йуқ. Унинг пойдевори Юртбошимиз томонидан мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ қўйилганди. Буни фермерлик харакатининг қўллаб-қувватланиши. чорвачиликни ривожлантиришга бўлган эътибор мисолида кўриш мумкин. Пировардида қишлок хўжалиги жадал ривожланиб . озиқ-овқат маҳсулотлари серблигига. нархи эса арзонлигига эришилди. Буларнининг барчаси  яшаш шароитларимизни ҳеч  кимдан  кам бўлмаган  даражага  олиб чиқиш  йўлидаги  эзгу  ишларнинг ёрқин  ифодаси  эканлиги  кишига фахр бағишлайди.

Саид Раҳмонов.

"Ҳалқ сўзи " мухбири.

Обуна?
Паролингизни унутдингизми?
Бугунги сонда
Расмий
Президент фармонлари
Қарорлар
Қонунлар
АРХИВ
Маколалар
Эски сайт рус тилида
Эски сайт ўзбек тилида
Copyright © 1991 — 2006, «Халк сузи»
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган..
Сайтнинг сўнгги янгиланган вақти — 06.02.2010
Сайт материалларидан рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Телефон: (3712) 233-15-22, 233-10-03
Электрон манзил: info@narodnoeslovo.uz
Манзил: ул. Матбуотчилар, 32